platina.uz
Жаҳон

Хитой АҚШга жиддий норозилик билдирди ва бешта компанияга санкция киритди

Пекин вакили бунинг сабабини тушунтирди. 

Хитой АҚШга жиддий норозилик билдирди ва бешта компанияга санкция киритди

Хитой Тайванга қурол сотгани учун АҚШнинг бешта компаниясига санкция киритди ва норозилик билдирди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилган.

"Қўшма Штатлар Хитойнинг Тайван минтақасига қурол сотиш ва турли баҳоналардан фойдаланиб, Хитой компаниялари ва шахсларига бир томонлама ноқонуний санкциялар қўллаш орқали мамлакат суверенитети ва хавфсизлик манфаатларига жиддий зарар етказмоқда", - дейди ТИВ вакили.

Унинг қайд этишича, Вашингтоннинг бундай ҳаракатлари Тайван бўғозидаги тинчлик ва барқарорликка ҳам таҳдид солади ҳамда Хитой компаниялари ва жисмоний шахсларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига жиддий путур етказади.

Шунингдек, Хитой ҳукумати Американинг бешта ҳарбий компаниясига, жумладан BAE Systems Land and Armament, Aliant Techsystems Operation, AeroVironment, ViaSat ларга нисбатан санкциялар жорий этишга қарор қилди.

Ушбу чора-тадбирлар Хитойда кўчмас ва бошқа турдаги мулкларни музлатиш, шунингдек, Хитой ташкилотлари ва жисмоний шахсларига улар билан савдо қилиш, ҳамкорлик қилиш ва бошқа фаолиятни тақиқлашни ўз ичига олади. Расмий Пекин Вашингтонни “ягона Хитой” тамойили, халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатларнинг асосий нормаларини қўллаб-қувватлашга, Тайванни қуроллантиришни ва Пекинга қарши бир томонлама санкцияларни тўхтатишга чақирди.

"Акс ҳолда, Хитой қатъий ва кучли жавоб қайтаради", - дея огоҳлантирди Ташқи ишлар вазирлиги.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid