Қўйлиқ бозоридаги тадбиркорлар кўчирилади

Икки йил аввал ҳам бу бозор бузилиши айтилган ва жамоатчилик босими остида бу иш кечиктирилганди.

Жамият
5 январь, 9:59
Қўйлиқ бозоридаги тадбиркорлар кўчирилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозорида (халқ тилида Қўйлиқ бозори) реконструкция ишлари бошланиши ҳақида маълумот берди.  Бозордаги тадбиркорлар  “Food city”, “Ташкент Индекс” ва бошқа савдо мажмуаларига кўчирилади, дейилади ҳокимлик маълумотида. 

Ҳокимлик мазкур қарорга "бозорга олиб келинаётган маҳсулотлар бозор ҳудудига сиғмай, атрофидаги ҳудудларда, шу жумладан Чирчиқ канали бўйида тартибсиз савдо амалга оширилаётганлиги ҳамда бозор ҳудудига кунига 600 дан ортиқ юк машиналари кириб-чиқиши автомобил йўлларининг тирбандлигига асосий сабаб бўлмоқда ва аҳолига жиддий ноқулайликлар яратаётганини" ҳам сабаб қилиб келтирган. 

Бунда, тадбиркорлар мулкларини кўчириш билан боғлиқ бўлган харажатлар (транспорт, юклаш, тушириш ва бошқалар) бепул амалга оширилади ҳамда савдо мажмуаларидаги дўконлар учун ижара тўловларидан 3 ой муддатга озод қилинади.

Шунингдек, аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида “Қўйлиқ” массивидан бозор ҳудудигача йўлкира хаққи олинмайдиган 10 та автобус йўналишга қўйилиб, жамоат транспорти учун шоҳ бекат ташкил қилинди ва шаҳарнинг барча йўналишларга чиқиш имкони яратилган.

Бозорда фаолият юритаётган 144 нафар ишчи-ходимларни “Food city” ва “Ташкент Индекс” савдо мажмуаларида иш билан таъминланиши айтилган. 

Эслатиб ўтамиз, икки йил аввал ҳам Қўйлиқ бозори бузилиши айтилган ва жамоатчилик босими остида бу иш кечиктирилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+