Поезд чипталари нархи яна ошириляпти

Нархлар сўнгги бор ўтган йили кузда кўтарилганди. 

Жамият
5 январь, 10:30
Поезд чипталари нархи яна ошириляпти

Ўзбекистонда поезд чипталари нархи яна кўтарилмоқда. Бу ҳақда "Ўзтемирйўловчи"  АЖ хабар бермоқда

Хабарда айтилишича,  2024 йил 20 январдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездлари ҳамда "Шарқ", "Насаф" ва "Ўзбекистон" тез юрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошмоқда. "Афросиёб" юқори тезликдаги электр поездларига чипталар нархи:

Тошкент — Бухоро — Тошкент

VIP 636 000 сўм

Бизнес 462 000 сўм

Эконом 336 000 сўм

Тошкент — Қарши — Тошкент 

VIP 534 000 сўм

Бизнес 390 000 сўм

Эконом 282 000 сўм

Тошкент — Самарқанд — Тошкент 

VIP 396 000 сўм

Бизнес 276 000 сўм

Эконом 204 000 сўм этиб белгиланди. 

Эслатиб ўтамиз,  жорий йилнинг октябр ойида ҳам темирйўл чипталари оширилиши маълум қилинганди. Шунингдек,  президент имзолаган қарорга кўра,  тезюрар поездлар нархлари бозорга қараб ўзгариб боради

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+