Яроқсиз дори ишлаб чиқарган фирма аниқланди

Фуқаро мурожаати сабаб фармацевтика мутахассислари текширув ўтказган. 

Жамият
4 январь, 11:00
Яроқсиз дори ишлаб чиқарган фирма аниқланди

Тошкентда яроқсиз дори сотаётган фирма аниқланди. Бу ҳақда Фармацевтика хавфсизлиги маркази хабар берди

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси мутахассислари томонидан фуқаро мурожаати асосида Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Фаробий кўчаси, 28А-уй манзилида жойлашган “Муяссар Мед” МЧЖга тегишли дорихонада текширув ўтказилганда, таҳлиллар натижасига кўра, 69 турдаги дори воситаси тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника Давлат рўйхатидан ўтмаганлиги ҳамда 71 турдаги дори воситасига мувофиқлик сертификати мавжуд эмаслиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича, “Муяссар Мед” МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун, 2019 йил 09 февралда берилган №480-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Ҳамда “Муяссар Мед” МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга мувофиқ, 2024-йил 17-февралдан бошлаб, лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам равишда (1 йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) бузилганда унга 1 йил давомида қайтадан лицензия берилмайди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+