platina.uz

Экологияси бузилган тошкентликларга ниқоб тақиш тавсия этилди

Пойтахт халқаро рейтингда ҳатто Ҳиндистон шаҳарларини ҳам ортда қолдирди. 

Жамият
4 январь, 8:51
Экологияси бузилган тошкентликларга ниқоб тақиш тавсия этилди

Тошкент аҳолисига ниқоб тақиш тавсия этилмоқда.

Халқаро "Ҳаво сифати индекси" сайти айни вақтда Тошкент шаҳри ҳавосида PM 2.5 концентрацияси ЖССТ ҳаво сифатининг йиллик стандартидан 13,4 баравар юқорилигини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон пойтахти ҳаво ифлослиги бўйича ҳатто Мумбай ва Лаҳор шаҳарларини ҳам ортда қолдирган.

Сайт бу ердаги ҳаво сифатини носоғлом, дея баҳолаган. Ва Тошкент аҳолисига ташқарида машқ қилмаслик, ифлос ҳаводан сақланиш учун деразаларни ёпиш, маска тақиш ҳамда ҳаво тозалагичларни ишга туширишни(агар бундай ускуна бўлса албатта) тавсия этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтда чанг-тўзон ҳодисалари нафақат Тошкент, балки Ўзбекистон учун одатий жараёнга айланиб бормоқда. Аввалроқ БМТ ҳам Ўзбекистондаги ҳолат бўйича ташвишли баёнот берганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+