Тошкент вилоятида ҳам жамоат транспорти қимматлади
Бу бўйича тегишли қарор эълон қилинди.
Жамият
3 январь, 12:33
Тошкент вилояти шаҳарларида жамоат транспорти нархи ўзгарди. Бу ҳақда Халқ депутатлари вилояти кенгаши қарори эълон қилинди.
Айтилишича, йўловчилар ташиш фаолияти билан шуғулланувчи барча корхона ва ташкилотларга қарашли йўналишлардаги йўловчилар ташиш хизматларининг чекланган тарифлари қайта ишлаб чиқилган.
Унга кўра, автобусларда 1 нафар йўловчи учун 1 500 сўм, йўналишли такси (микроавтобус)ларда 2 000 сўм этиб белгиланди.
Қарор 2023 йил 29 декабрда эълон қилинган, ҳужжат ўша пайтдаёқ кучга кириши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввал Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида ҳам жамоат транспорти нархи ошганди.