platina.uz
Жаҳон

Қозоқ президенти кейинги сайловларда қатнашмаслигини айтди

“Бундан буён ҳар ким ўзи хоҳлаганини қила олмайди ва конституцияга ўзгартириш киритилмайди”, — деди Тўқаев.

Қозоқ президенти кейинги сайловларда қатнашмаслигини айтди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев "Эгемен Қозоғистон" нашрига берган интервюсида навбатдаги президентлик сайловларида қатнашмаслигини айтди.

Шундай қилиб, Тўқаев ўзининг иккинчи муддатга президентлик қилишига имкон берувчи конституциявий ислоҳотлар ўтказиш нияти ҳақидаги хабарларга жавоб берди.

“Бундан буён ҳар ким ўзи хоҳлаганини қила олмайди ва конституцияга ўзгартириш киритилмайди”, — деди Тўқаев.

Қозоғистоннинг амалдаги раҳбарига кўра, конституциядаги президент бир муддатга сайланиши бўйича банд ҳеч қачон ўзгармаслиги керак.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил ёзида Қозоғистонда асосий қонунга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум бўлиб ўтди. Янги қоидаларга кўра, мамлакат президенти бир марта етти йиллик муддатга сайланиши мумкин ва унинг яқинлари юқори давлат лавозимларини эгалламаслиги керак. Ўзгартиришларни Қозоғистон аҳолисининг деярли 80 фоизи маъқуллаган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid