Андижонда маст ҳайдовчи мудҳиш ЙТҲ содир этди
Жабрланганлардан бири ИИБ ходими бўлиб чиқди.
Жамият
3 январь 2024 йил

Андижонда маст ҳайдовчи содир этган ЙТҲ сабаб ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходими ҳамда бошқа ҳайдовчи тан жароҳатлари олди.
Бош прокуратура берган маълумотга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.