Янги йил куни Тошкент туманида уй ёниб кетди
Хабарга асосан ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган.
Жорий йилнинг 1 январ куни соат 18:18да Тошкент тумани, “Олтинтепа” маҳалласида жойлашган уйда ёнғин содир бўлди.
Хабарга асосан ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Экипажлар соат 18:21да етиб борган, ёнғин 70 кв.м майдонга тарқалган.
Қутқарувчиларнинг саъй- ҳаракатлари натижасида олов ўчирилган. Хонадоннинг 150 кв.м. майдони ёнғиндан сақлаб қолинган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатидан ҳалок бўлган ва тан жароҳати олганлар йўқ, уйнинг том қисми ва ромлари бутун қолган.
Ҳозирги вақтда ёнғин оқибатларини бартараф қилиш мақсадида маҳалла аҳолиси, қўни-қўшнилар томонидан ҳашар ишлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.