platina.uz

Токиода ичида юзлаб йўловчилари бўлган самолёт ёниб кетди

Шунингдек, беш нафар ҳарбий ҳам бедарак йўқолган. 

Жаҳон
2 январь, 15:33
Токиода ичида юзлаб йўловчилари бўлган самолёт ёниб кетди

Japan Airlanes авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Токиодаги Ханеда аэропортининг учиш-қўниш йўлагида ёниб кетди.

Дастлабки маълумотларга кўра, у аэропорт осмонида қирғоқ қўриқловчи ҳарбий транспорт самолёти билан тўқнашган.

Самолёт шимолий Саппоро шаҳридан Токиога учаётганди.

Авиалайнер қўнгандаёқ қанотлари ва корпуси ёниб кетган.

Самолёт бортида 379 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари бор эди. Хабар қилинишича, уларнинг барчаси эвакуация қилинди.

Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати йўловчи самолёти билан тўқнашув оқибатида беш нафар экипаж аъзоси бедарак йўқолганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 1 январ куни Японияда 7.5 магнитудали ер силкинишлари рўй берганди. Ҳозиргача қурбонлар сони эллик нафарга яқинлашди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+