Истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар қимматлади

Йил бошидан буён истеъмол секторидаги нархлар индекси ўртача 3,8 фоизга ўсган.

Иқтисод
1 сентябрь 2023 йил
Истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар қимматлади

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг август ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга ошган. 

2023 йилнинг август ойидаги истеьмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,6 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,4 фоизга ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 0,7 фоизга ошгани кузатилган.

Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 9,0 фоизга етди. 

Йил бошидан буён истеъмол секторидаги нархлар индекси ўртача 3,8 фоизга ўсган.

Аввалроқ ўтказилган сўровномада ўзбекистонликлар ўзларининг ўтган йилдаги моддий аҳволи ва молиявий ҳолатини баҳолай туриб, фуқароларнинг аксарияти – 66,1фоизи яхшиланишларни қайд этганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+