platina.uz
Жамият

Тошкентда жамоат транспорти нархи ошиши мумкин

Электрон тўлов орқали нарх амалдаги 1700 сўм ўрнига 2500 сўм таклиф этилган. Нақд тўлов миқдори ўзгаришсиз қолади. 

Тошкентда жамоат транспорти нархи ошиши мумкин

Тошкентда жамоат транспорти нархи ошиши мумкин.

Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳрида жамоат транспортида йўл ҳақи тарифларини қайта кўриб чиқиш бўйича жамоатчилик муҳокамасига қўйилган лойиҳа юзасидан тушунтириш берди.

​Вазирлик маълумотида қуйидагилар қайд этилган:

​“Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши жамоат транспортида йўл ҳақи тарифларини қайта кўриб чиқиш лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Якуний қарор ҳали қабул қилинмади.

​Лойиҳага кўра, 1 октябрдан қуйидагиларни жорий этиш таклиф қилинмоқда:

​• автобус ёки метрода бир марталик қатнов учун электрон тўлов — амалдаги 1700 сўм ўрнига 2500 сўм;

​• нақд пул билан тўлов — амалдаги 3000 сўм даражасида қолдирилади;

​• багаж ташиш ҳақи — 4000 сўм этиб белгиланади.

​Барча нархлар ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда кўрсатилган. Шунингдек, лойиҳада доимий йўловчилар учун янги абонементлар ҳамда жамоат транспорти турлари ўртасида биридан иккинчисига ўтиш учун алоҳида алмашиш тарифлари назарда тутилган.

​Йўл ҳақи нархининг ҳар қандай ўзгариши аҳолининг кундалик харажатларига бевосита таъсир этади.

​Бугунги кунда пойтахт жамоат транспорти ҳар куни қарийб 2,5 миллион йўловчига хизмат кўрсатмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid