Тошкент шаҳрида жамоат транспорти нархи ошади
Электрон тўлов тизими орқали тўланганда рағбатлантирувчи чегирма қўлланилган ҳолда бир марталик тўлов 2 500 сўм бўлади.

Тошкент шаҳрида жамоат трансппорти нархи ошади.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг 2026 йил 25 сентябрдаги қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 октябрдан эътиборан пойтахтдаги жамоат транспорти (автобус ва метрополитен) йўналишларида йўл кира ҳақининг янги чекланган тарифлари кучга киради.
Унга кўра, нақд пул орқали тўлов қилинганда бир йўловчи қатнови учун тариф — 3 000 (уч минг) сўм (ўзгаришсиз қолади).
Электрон тўлов тизими орқали тўланганда рағбатлантирувчи чегирма қўлланилган ҳолда бир марталик тўлов — 2 500 (икки минг беш юз) сўм (ҳозирда 1700 сўм);
-багаж ташиш хизмати учун: бир йўловчи багажини ташиш тарифи — 4 000 (тўрт минг) сўм қилиб белгиланди.
Ушбу қарор 2026 йил 1 октябрдан кучга кириши белгиланган.
Қарорда ўқувчилар, талабалар, нафақахўрлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун транспорт карталарининг тариф режаларини харид қилишда 50 фоизлик чегирма қўлланилиши белгиланган.
Жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга шахслар учун амалдаги имтиёзлар сақлаб қолинади.
Бир соат ичида бошқа транспортга ўтишдаги (пересадка) чегирмалар (А — автобус, М — метро):
- А-А-А-А — 2500−1500−0−0;
- А-А-А-М — 2500−1500−0−1500;
- А-А-М-А — 2500−1500−1500−0;
- А-М-А-А — 2500−1500−1500−0;
- М-А-А-А — 2500−1500−1500−0.




