Ўзбекистонликлар ўз ҳаётидан қониқяптими? Сўровнома натижалари
Сўровномада қатнашган ўзбекистонликлар ўзларининг моддий ҳолатини ҳам баҳолаган.
Жамият
31 август 2023 йил
"Ижтимоий фикр" РЖФЎМ томонидан Ўзбекистон фуқаролари ўз ҳаётидан қониқадими, мазмунида жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди. Бу ҳақда марказ хабар берди.
Сўровда қатнашган фуқароларнинг аксарияти - 74,1 фоизи ҳаётдан ва ишларнинг ҳозирги ҳолатидан жуда мамнун.
- 13,7 фоизи асосан қониқишларини айтишди;
- ҳар ўнинчи респондент "қисман қониқишини" билдирди.
Сўровномада қатнашган ўзбекистонликлар ўзларининг ўтган йилдаги моддий аҳволи ва молиявий ҳолатини баҳолай туриб, фуқароларнинг аксарияти – 66,1фоизи яхшиланишларни қайд этди, дейилади хабарда.