platina.uz
Жамият

Республиканинг 8 та тиббиёт марказида нархлар мақбуллаштирилади

Рақобат қўмитаси томонидан 2026 йил апрел ойидан бошлаб Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида кўрсатилаётган тиббий хизматлар нархлари ўрганилди. 

Республиканинг 8 та тиббиёт марказида нархлар мақбуллаштирилади

Рақобат қўмитаси томонидан 8 та республика ва ҳудудий илмий-амалий тиббиёт марказларига нархларни мақбуллаштириш бўйича кўрсатма берилди.

Рақобат қўмитаси томонидан 2026 йил апрел ойидан бошлаб Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида кўрсатилаётган тиббий хизматлар нархларининг адолатли шакллантирилганлигини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг май ойига қадар 8 та республика ва ҳудудий илмий-амалий тиббиёт марказларида, жумладан:

- Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази;

- Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази;

- Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази;

- Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази;

- Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази;

- Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази;

- Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази;

- Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказида ўрганишлар ўтказилди.

Дастлабки натижаларга кўра, айрим ҳолатларда тарифларни шакллантириш бўйича белгиланган талабларга тўлиқ риоя этилмагани аниқланди.

Шу муносабат билан ўрганиш ўтказилган марказларга тарифларни амалдаги тартиб ва талаблар асосида қайта шакллантириш ҳамда нархларни мақбуллаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, ўрганишлар якуни бўйича тиббий хизматлар тарифларини мақбуллаштиришга қаратилган умумлаштирилган таклифлар ишлаб чиқилиб, ваколатли давлат органларига юборилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid