Тўра Боболов Оққўрғон ҳокими этиб тайинланди
Эслатиб ўтамиз, Тўра Боболов илк бор 2019 йилда Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасига келганди.

Боболов Тўра Абдиевич Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди.
Тайинловга қадар Т.Боболов Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Тўра Боболов илк бор 2019 йилда Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасига келганди. У Сурхондарёга 2022 йил декабригача раҳбарлик қилди. 2023 йил март ойида Боболовнинг депутатлик ваколати ҳам тугатилганди.
Оққўрғонга Боболовга қадар Алишер Каримжонов ҳокимлик қилиб келаётганди.