Тўра Боболовнинг депутатлик ваколати тугатилди
Сурхондарё вилояти собиқ ҳокими Тўра Боболовнинг депутатлик ваколати ўз хоҳишига кўра муддатидан олдин тугатилди.
Жамият
17 март 2023 йил
Танқидлар билан ишдан олинган Боболов яқинда Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаётгани ошкор бўлиб қолганди. Аммо бу ҳақда ҳеч қаерда расман маълум қилинмаган. Палата сайтининг раҳбарият бўлимида ҳам унинг исми йўқ кўрсатилмаган.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Абдукарим Аҳмедовнинг ҳам депутатлик ваколати муддатидан олдин тугатилди.
Боболов 2022 йил декабрда лавозимидан олинган эди. Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев йиғилишлардан бирида Сурхондарёдаги 29 та мактаб таъмирланмасдан қолгани учун уни танқид қилган ва ишдан олиш ҳақида огоҳлантирганди.