Энг машҳур сайёҳлик масканларига виртуал саёҳат (фото)

Ўрта Ер денгизи ва Эгей денгизларининг туташган ери бўлган Муғланинг Бодрум, Фетҳие, Мармарис, Датча, Гўжек, Ўлудениз ва Кўйжегиз каби энг машҳур сайёҳлик масканларига мезбонлик қилишини билармидингиз?

Жаҳон
20 июнь 2023 йил
Энг машҳур сайёҳлик масканларига виртуал саёҳат (фото)

Ўрта Ер денгизи ва Эгей денгизларининг туташган ери бўлган Муғланинг Бодрум, Фетҳие, Мармарис, Датча, Гўжек, Ўлудениз ва Кўйжегиз каби энг машҳур сайёҳлик масканларига мезбонлик қилишини билармидингиз?

Ўрта Ер денгизи ва Эгей денгизларининг туташган ери бўлган Муғланинг Бодрум, Фетҳие, Мармарис, Датча, Гўжек, Ўлудениз ва Кўйжегиз каби энг машҳур сайёҳлик масканларига мезбонлик қилишини билармидингиз? Бодрум-Милас ва Даламандаги иккита халқаро аэропорти билан минтақа мовий ва яшил манзаралари, қадимий шаҳарлари, нодир осори-атиқалари, мусаффо ҳавоси ва феруза рангли сувлари билан ташриф буюрувчиларни мафтун этади. Келинг, Туркиянинг энг узун қирғоқ чизиғига эга ҳамда саёҳатчилар учун машҳур ёзги дам олиш маскани бўлган Муғланинг туристик курортларига қисқа саёҳат уюштирайлик...

Бодрум: барчанинг энг севимли жойларидан бири

Бодрум, шубҳасиз, Туркиянинг гўзал соҳил чизиғида жойлашган энг машҳур дам олиш масканларидан биридир. Кўпикли сувлари билан гўзал қирғоқ чизиғида жойлашган Бодрумнинг олтин қуми ва “Мовий байроқ”ли соҳиллари қуёш ва денгизни севувчиларга жонли табиат бағрида дам олиш тажрибасини тақдим этиши билан бирга, кўплаб сув фаолиятлари, жумладан, сув остига шўнғиш учун қулай жойларни таклиф этади. Тарихга қизиқувчилар учун ХV асрда Родос рицарлари томонидан қурилган Бодрум қалъаси ва қалъа ичидаги Бодрум сув ости музейи, қадимги даврнинг етти мўъжизасидан бири бўлган Галикарнас мақбараси харобалари кўришингиз шарт бўлган ерлар рўйхатидадир.

Ошпазлик усталарининг маскани бўлган Бодрумдаги кечки овқатлар, айниқса, турк ва халқаро таомларнинг хилма-хил танловларини тақдим этувчи ресторанларга мезбонлик қилувчи портлар ва қирғоқбўйи ҳудудларида, шунингдек, қуёш ботишининг гўзал манзараларини ҳам кузатишингиз мумкин.

Фетҳие: табиий диққатга сазовор жойлар

Табиий гўзаллиги, мукофотга сазовор бўлган соҳиллари, сокинлиги ва ёрқин манзаралари билан яна бир машҳур Муғла сайёҳлик курорти бўлган Фетҳие машҳур ёзги таътил ўтказиш масканларидан биридир. Ўлудениз нафақат ўзининг гўзал қирғоғи билан ажралиб туради, балки 80 дан ортиқ капалак турларини ўз ичига олган, 1995 йилдан бери табиий муҳофаза қилинадиган ҳудуд - Капалаклар водийси (Kelebekler Vadisi) Фетҳиенинг энг машҳур сайёҳлик жойларидан ҳисобланади.  Дунёнинг энг яхши узоқ масофали пиёда юриш йўлларидан бири бўлган Ликия йўли ҳам Фетҳиеда жойлашган бўлиб, жарликлар ва канён туби бўйлаб ўтадиган Эсен оқими, шунингдек, бир нечта ер ости йўллари мавжуд. Бундан ташқари, шаҳар шўнғиш жойлари билан ҳам машҳурдир. Чунки унинг сувларида турли хил балиқ ва денгиз ўсимликлари мавжуд. Фетҳие, шунингдек, Туркиянинг ва дунёнинг энг муҳим парашут ва парапланда учиш марказларидан бири бўлган Бабадағга ҳам мезбонлик қилади.

Мармарис: Сайёҳларнинг севимли маскани

Табиат гўзалликлари, узоқ ўтмиши, кўм-кўк денгизи ва олтиндек қумларни таклиф этувчи Мармарис саёҳатчиларга ёзги таътил учун зарур бўлган барча имкониятларни таклиф этади. Турунч ва Ичмелер каби гўзал соҳиллари билан танилган ушбу курортга ҳар йили кўплаб сайёҳлар ташриф буюришади. Тарих ихлосмандлари Кариянинг энг муҳим порт шаҳарларидан бири бўлган қадимий Фискос шаҳрини кўришдан завқланадилар.

Седир ороли сифатида ҳам танилган Клеопатра ороли тетиклаштирувчи муздек сувларида сузишни ва тарихий иншоотларни кузатишни истаган сайёҳларни ўзига тортади. Олтиндек қуми билан машҳур бўлган ва тарихий аҳамияти туфайли ҳимояланган Клеопатра оролида Аполлон ибодатхонаси, театр ва некропол каби қадимий жойлар ҳам мавжуд. Мармариснинг денгиз бўйидаги иккита аҳоли пункти бўлган Селимие ва Бозбурун, шунингдек, круиз терминали ҳам тинч ва сокин дам олишни кафолатлайди.

Кўйжеғиз: энг сокин шаҳар

Мармарис ва Фетҳие ўртасидаги йўлда жойлашган Кўйжегиз Туркиянинг CittaSlow шаҳарларидан биридир. Кўйжегиз кўлидаги қайиқ саёҳатларига қўшилган меҳмонлар апельсин дарахтларининг ҳидидан баҳраманд бўлишлари билан бирга, Кўйжегиз-Далян махсус атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудида яшовчи Caretta Caretta денгиз тошбақаларини ҳам кўриш имкониятига эга бўлишингиз мумкин.

Минтақадаги энг қадимги аҳоли пунктларидан бири ва Кария цивилизациясининг энг ажойиб шаҳарларидан бири бўлган қадимги Каунос шаҳридир. У милоддан аввалги даврда қурилган бўлиб, IV асрга оид қоялари билан ташриф буюрувчиларни ҳайратга солади.

Датча: Сокин манзил

Датча - Муғланинг сокин ва мафтункор ярим ороли ҳисобланади. Шаҳарнинг муҳим аҳоли пункти бўлган Янги Датча (Yeni Datça)да кўплаб ресторанлар, кафелар шу билан бирга, балиқ ва ўрдакларга бой Илиса кўли жойлашган. Датча ярим оролининг ғарбий учига яқин жойда жойлашган Книдос қадимий шаҳри сайёҳларнинг ўтмишини қайта жонлантирадиган ўзгача манзилдир. Датча ўт-ўланлари, денгиз маҳсулотлари, шифобахш асали ва бодомлари билан тайёрланган маҳаллий таомлари беэътибор қолдирмаслик керак бўлган омиллардан саналади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+