Индонезияда наркобарон ўзбеклар ҳибсга олинди
Қўлга олинганлардан гиёҳванд моддалардан ташқари 3 та пневматик тўппонча ҳам топилган.
Жамият
31 май 2023 йил
Индонезиянинг Бали полицияси гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётган 7 кишини ҳибсга олди.
Маълум қилинишича, қўлга олинганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам борлиги айтилмоқда.
"Бизда жиноят содир этганликда гумон қилинаётган 7 киши бор. Улардан 3 таси россиялик. Бундан ташқари, жиноий гуруҳда Ўзбекистон фуқаролари ҳам иштирок этган, – дейилади хабарда.
Аниқланишича, ўзбекистонлик М.А ва Ё.О Индонезиянинг Бадунг округида ҳибсга олинган.
Қайд этилишича, қўлга олинганлардан гиёҳванд моддалардан ташқари 3 та пневматик тўппонча ҳам топилган.