Ўзбекистонда энергияни тежашга қандай эришилади?

Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги тадбиркорнинг энергияни тежаш бўйича лойиҳаси Ўзбекистоннинг барча вилоятларида жорий қилиниши кутиляпти.

Сиёсат
11 май 2023 йил
Ўзбекистонда энергияни тежашга қандай эришилади?

Маълум бўлишича, тадбиркор 10 гектар иссиқхонани кўмирда иситиш лойиҳасини бошлаган. Таҳлилларга кўра, ушбу лойиҳа доирасида кўмирни синтез қилиш орқали йилига 2,8 миллион куб метр газ иқтисод қилиниб, 8 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилишга эришилади.

“Қолган вилоятларда ҳам шундай лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастурлар қабул қилиш зарур” деди Президент.

Кўмирга талаб шу йилнинг ўзида 1,5 бараварга ошиши кутилаётганини ҳисобга олиб, жорий йилда кўмир қазиб чиқаришни 5,3 миллион тоннадан 6,5 миллион тоннага олиб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Президент бунинг учун “Ангрен” кўмир конига 80 миллион доллар кредит ажратилади, “Шарғун кўмир”нинг биринчи линияси ишга туширилиши, шунингдек, 14 та кўмир конига тадбиркорлар жалб қилинишини маълум қилди.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+