«Док-1 Макс»ни ишлаб чиқарган Ҳиндистон компаниясининг лицензияси бекор қилинди
Ҳиндистон ҳукумати Ўзбекистондаги болалар ўлимига сабаб бўлган “Док-1 Макс” дори воситасини ишлаб чиқарувчи "Marion Biotech" компанияси лицензиясини бекор қилди.
Маълум қилинишича, Ҳиндистоннинг Уттар Прадеш штати наркология ва лицензиялаш департаменти Marion Biotech компаниясининг лицензиясини бекор қилган. "Marion Biotech" компаниясининг йўталга қарши сиропи "Док-1" Ўзбекистонда 18 боланинг ўлимига сабаб бўлди. Ўтган йили декабрь ойида содир бўлган воқеа сабаб Ҳиндистонда тергов бошланган эди.
"Уларнинг лицензияси январда вақтинча тўхтатилганди. Энди бутунлай бекор қилинди. Улар сироп ишлаб чиқара олмайди", — дейилган ҳукумат баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон ҳукумати «Док-1 Макс» дорисини ишлаб чиқарган компанияга қарши иш очгани ҳақида хабар бергандик. Шунингдек, Marion Biotech компаниясининг 3 нафар ходими ҳибсга олингани ҳақида маълум қилгандик.
Телеграмда кузатиб боринг!