Украина яна Ўзбекистон компаниясига қарши санкциялар жорий этди

Зеленский шу йилнинг 24 ноябр куни ҳам икки ўзбекистонлик ва ўзбек компанияларига санкция киритганди. 

Иқтисод
8 декабрь 2023 йил
Украина яна Ўзбекистон компаниясига қарши санкциялар жорий этди

Украина президенти Владимир Зеленский 7 декабрдаги фармони билан мамлакат Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши тавсиясига кўра янги санкцияларни тасдиқлади.

Санкциялар рўйхатига 181 нафар жисмоний ва 185 нафар юридик шахс киритилган, улар ичида Ўзбекистон компанияси ҳам бор. "Фотон" электроника заводи ва унинг директори, 1956 йилда туғилган Маруфхўжа Саидумаров санкцияга учради.

Санкцияларга активларни блокировка қилиш, давлат мукофотларидан маҳрум қилиш, лицензияларни бекор қилиш, Украина ҳудудида транзит ва савдо операцияларини чеклаш, хусусийлаштиришни тақиқлаш ва бошқа чекловчи чоралар киради. Уларнинг амал қилиш муддати 10 йил бўлади.

"Фотон" заводи 1942 йилда ташкил этилган ва бугунги кунда 68 минг квадрат метрга яқин иккита ишлаб чиқариш қувватига эга.  Корхона 30 дан ортиқ турдаги яримўтказгичли маҳсулотлар ва микросхемалар, телевизорлар, чангютгичлар ва онлайн кассаларни ишлаб чиқаради. 2020 йил декабр ойида “Ўзелтехсаноат” россиялик инвесторларга "Фотон"даги давлат улушини таклиф қилганди.

Зеленский шу йилнинг 24 ноябр куни ҳам икки ўзбекистонлик ва ўзбек компанияларига санкция киритганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+