AҚШ Украина уруши туфайли Россияга янги санкциялар киритди
AҚШ савдо вазирлиги Россия ва Ўзбекистондаги 13 та ташкилотни AҚШ миллий хавфсизлиги ёки ташқи сиёсати манфаатларига зид фаолияти учун экспорт назорати рўйхатига қўшди.
АҚШ Украинадаги уруш туфайли Россиянинг келажакдаги энергия салоҳиятини, санкцияларни айланиб ўтиш имкониятлари ва Украина қўшинлари ҳамда техникасига таҳдид солаётган учувчисиз парвоз аппаратларини мақсад қилган ҳолда Россиядаги юзлаб шахслар ва компанияларга нисбатан санкциялар киритди.
Давлат департаментининг баёнотида айтилишича, ушбу сўнгги чекловлар Сибирдаги “Aрктик-2 СПГ” (А́рктик СПГ 2 — «Новатэк» компаниясининг табиий газни қазиб олиш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаси) деб номланувчи йирик лойиҳани ишлаб чиққан, эксплуатация ва эгалик қилаётган йирик ташкилотга қаратилган. Лойиҳа жаҳон бозорларига суюлтирилган газ етказиб беришни режалаштирмоқда.
Вашингтон, шунингдек, Украинада рус ҳарбийлари томонидан қўлланилаётган “Куб-БЛA” ва “Ланцет” худкуш дронларини ҳамда уларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришда гумонланган тармоқни, дронларнинг яратувчиси ва дизайнерларини ҳам санкция нишонига олган.
Бундан ташқари, AҚШ савдо вазирлиги Россия ва Ўзбекистондаги 13 та ташкилотни AҚШ миллий хавфсизлиги ёки ташқи сиёсати манфаатларига зид фаолияти учун экспорт назорати рўйхатига қўшди.
AҚШ, шунингдек, Бирлашган Aраб Aмирликлари, Туркия ва Хитойда санкцияларни айланиб ўтишга қарши кураш олиб борган, чунки Ғазначилик департаменти ушбу мамлакатларда жойлашган компаниялар Россияга юқори устуворликдаги икки мақсадли (ҳам тинчликда, ҳам урушда фойдаланиш мумкин бўлган) товарларни, жумладан, Москва қурол тизимлари учун зарур эҳтиёт қисмларни жўнатишни давом эттираётганини айтди.
Россияда жойлашган еттита банк ва ўнлаб саноат фирмалари, жумладан, Россияда нефтни илғор қайта ишлаш учун кимёвий моддалар ишлаб чиқарадиган "Gazpromneft Catalytic Systems LLC" ҳам Ғазначилик департаменти санкцияларга дучор бўлган.