Зеленский икки ўзбекистонлик ва айрим ўзбек компанияларига қарши санкция киритди
Чекловларда миллиардер Алишер Усмоновга тегишли ўринлар ҳам мавжуд.
Украина президенти Владимир Зеленский Россия компаниялари ва жисмоний шахслари, шу жумладан РФ билан алоқадор хорижликларга санкция киритди.
Улар орасида икки ўзбекистонлик ва ўзбек компаниялари бор. Уларнинг номи очиқланмаган.
Санкцияга тушганлар ичидан шунингдек, Украина,Австрия, Буюк Британия, Кипр, Беларус, Германия фуқаролари ҳам жой олган.
Шунингдек, рўйхатда Алишер Усмоновга тегишли USM компанияси топ менежерлари Нозима Эфендиева, Вахтанг Кочаров ва Валерия Казикаева, Усмоновнинг собиқ рафиқаси Ирина Вернернинг ўғли Натан Вернерга ҳам чеклов жорий этилган.
Уларга қарши санкциялар 10 йилга қўлланилади. Шунингдек, чекловлар уларнинг активларини блокировка қилиш, лицензияларни бекор қилиш, Украина ҳудудида транзит ва савдо операцияларини чеклаш, хусусийлаштириш ва давлат харидларини тақиқлашни назарда тутади.
Шунингдек, санкцияларнинг иккинчи рўйхатида 87 нафар Россия фуқароси бор. Улар орасида россиялик машҳур сиёсатчи Анатолий Чубайс ҳам бор.