Украина яна Ўзбекистон компаниясига қарши санкциялар жорий этди
Зеленский шу йилнинг 24 ноябр куни ҳам икки ўзбекистонлик ва ўзбек компанияларига санкция киритганди.
Украина президенти Владимир Зеленский 7 декабрдаги фармони билан мамлакат Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши тавсиясига кўра янги санкцияларни тасдиқлади.
Санкциялар рўйхатига 181 нафар жисмоний ва 185 нафар юридик шахс киритилган, улар ичида Ўзбекистон компанияси ҳам бор. "Фотон" электроника заводи ва унинг директори, 1956 йилда туғилган Маруфхўжа Саидумаров санкцияга учради.
Санкцияларга активларни блокировка қилиш, давлат мукофотларидан маҳрум қилиш, лицензияларни бекор қилиш, Украина ҳудудида транзит ва савдо операцияларини чеклаш, хусусийлаштиришни тақиқлаш ва бошқа чекловчи чоралар киради. Уларнинг амал қилиш муддати 10 йил бўлади.
"Фотон" заводи 1942 йилда ташкил этилган ва бугунги кунда 68 минг квадрат метрга яқин иккита ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхона 30 дан ортиқ турдаги яримўтказгичли маҳсулотлар ва микросхемалар, телевизорлар, чангютгичлар ва онлайн кассаларни ишлаб чиқаради. 2020 йил декабр ойида “Ўзелтехсаноат” россиялик инвесторларга "Фотон"даги давлат улушини таклиф қилганди.
Зеленский шу йилнинг 24 ноябр куни ҳам икки ўзбекистонлик ва ўзбек компанияларига санкция киритганди.