Кабиса йили кириб келмоқда

Шунингдек, дунё аҳолиси 8 миллиард кишига яқинлашди. 

Жамият
30 декабрь 2023 йил
Кабиса йили кириб келмоқда

Келаётган 2024 йил кабиса йили бўлади. Кабиса йили - қуёш тақвими бӯйича қўшимча 29 феврал кунини ўз ичига олган йилдир.

Кабиса ҳар тўрт йилда бир марта келади. Шу боис 29 февралда туғилганлар фақат кабиса йилида - ҳар тӯрт йилда бир марта милод кунларини нишонлашади.

2024 йилнинг яна бир диққатга сазовор жиҳати - шу йилнинг  биринчи январида Ер сайёраси  аҳолиси 8 миллиарддан ошади. 

Аҳолини рўйхатга олиш бюроси маълумотларига кўра, сўнгги бир йил ичида дунё аҳолиси 75 миллионга ўсди ва келаётган 1 январ куни 8 миллиарддан ошади.

Маълумки, 2011 йилда жаҳон  аҳолиси 7 миллиардлик чегарадан ӯтган эди. Навбатдаги миллиард учун 12 йил керак бӯлди холос. 1960 йилда Ер аҳолиси 3 миллиард,1974 йилда эса 4 миллиардни ташкил қилган. 

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+