Чортоқ туманига янги ҳоким тайинланди

Аввалги ҳоким Наманган шаҳрига ўтказилганди. 

Жамият
30 декабрь 2023 йил
Чортоқ туманига янги ҳоким тайинланди

Саттаров Илҳомжон Раҳимжанович Чортоқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги хабар берди. 

Илҳомжон Саттаров 1985 йилда Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Наманган муҳандислик педагогика институти, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: менежмент, давлат бошқаруви.

2008-2014 йилларда Наманган вилояти молия бошқармасида турли лавозимларда ишлаган. 2014-2016 йилларда Чортоқ тумани молия бўлими мудири. 2016-2017 йилларда Наманган вилояти молия бошқармаси даромадларни прогнозлаштириш ва таҳлил қилиш бўлими бошлиғи. 

2017-2023 йилларда Уйчи тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Наманган вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Наманган вилояти ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.

Тайинловга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги билим ва инновациялар маркази директори ўринбосари - республика тижоратлаштириш ва маслаҳат хизматлари мажмуаси раҳбари вазифасида ишлаб келаётганди. 

Эслаиб ўтамиз, аввалги ҳоким Анвар Отахўжаев Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+