Наманган шаҳри ҳокими ўзгарди
Бунгача ушбу лавозимда Ғофир Жамалов ишлаётганди.

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Анваржон Отахўжаев Наманган шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сессияда депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Ғофир Жамоловни бошқа ишга ўтиши муносабати билан Наманган шаҳар ҳокими вазифасидан озод қилиш, Анвар Отахўжаевни Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорларини бир овоздан тасдиқладилар.
Ўз навбатида Ғофир Жамалов Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ҳамда Ж.М.Хатамов Наманган вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллади.