Байрам куни метро бепул бўлади
Бу ҳақда метрополитен маъмурияти хабар қилди.
Жамият
28 декабрь 2023 йил
Тошкент метроси Янги йил байрамида йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади. Бу ҳақда метрополитен маъмурияти хабар берди.
"Байрам муносабати билан метро йўловчиларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, ҳукумат ташаббуси билан 2023 йил 31 декабрь санасида Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилади" дейилади хабарда.
Аввалроқ метронинг Янги йил байрамида ишлаш тартиби маълум бўлганди.