Тошкент осмонида байроқ ва дронлар шоуси намойиш этилади
Мамлакат бўйлаб “Бир байроқ остида” республика эстафетасини ўтказилмоқда. Эстафета доирасида Нукус, Термиз ва Андижондан йўлга чиққан, жами 2 440 километр масофани босиб ўтаётган рамзий байроқлар 18 ноябрь куни Тошкентда бирлашади.

18 ноябрь куни Тошкент осмонида байроқ ва дронлар шоуси намойиш этилади.
Давлат байроғи қабул қилинганининг 35 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мамлакат бўйлаб “Бир байроқ остида” республика эстафетасини ўтказмоқда.
_EJQ2dmT.jpg)
_ToUsYWS.jpg)
Эстафета доирасида Нукус, Термиз ва Андижондан йўлга чиққан, жами 2 440 километр масофани босиб ўтаётган рамзий байроқлар 18 ноябрь куни Тошкентда бирлашади. Шу куни давлат байроғи вертолётда пойтахт осмони узра олиб ўтилади. Кечқурун эса дронлар шоуси намойиш этилади.
Байрам тадбири 18 ноябрь куни соат 17:00 да Тошкент шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” саройи майдонида бўлиб ўтади.





