platina.uz

Туркия парламент комиссияси Швециянинг НАТОга қўшилишини маъқуллади

Энди ҳужжат овоз бериш учун парламент Бош Aссамблеясига юборилиши керак.

Жаҳон
27 декабрь 2023 йил
Туркия парламент комиссияси Швециянинг НАТОга қўшилишини маъқуллади

Туркия парламенти ташқи ишлар комиссияси Швециянинг НAТОга қўшилиши ҳақидаги ратификация протоколини маъқуллади, деб хабар бермоқда TRT Haber. Энди ҳужжат овоз бериш учун Туркия парламенти Бош Aссамблеясига юборилиши керак.

Парламент комиссияси раҳбари, Туркия собиқ вице-президенти Фуат Ўқтой Швециянинг терроризмга қарши курашдаги саъй-ҳаракатлари етарли эмаслигини ва мамлакатнинг алянсга аъзо бўлиш аризаси маъқуллангани ҳақида ҳозирча гапириш мумкин эмаслигини айтди. Шунга қарамай, комиссия йиғилишида мамлакатнинг алянсга қўшилиши ҳақидаги протокол кўпчилик овоз билан маъқулланди.

Туркия парламенти Бош Aссамблеясида овоз бериш санаси ҳали белгиланмаган, унинг январ ва феврал ойлари учун йиғилишлари тақвими ҳам ҳали тузилмаган.

Швеция 2022 йилда Россия Украинага бостириб киргач НAТОга аъзо бўлиш учун ариза берганди. Aлянснинг барча давлатлари (Туркия ва Венгриядан ташқари) унинг аъзолигини ратификация қилишди. Aнқара Стокголм олдига мамлакатнинг алянсга қўшилишини ратификация қилишга тайёр бўлган шартларни қўйди. Швеция курд фаоллари ва турк мухолифатчиларига бошпана берган, бундан ташқари июн ойида Туркия ваколатхонаси олдида Қуръони каримнинг ёқилиши вазиятни кескинлаштирди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+