Ўзбекистон Россиядан ўзиб кетди
БАА, Қувайт ва Қатар каби давлатлар рейтингда етакчи ўринни эгаллаган.
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича жаҳонда 99-ўринни эгаллади ва Россияни ортда қолдирди.
Россия бир йил давомида 99-ўриндан 102-ўринга тушиб, энг тез мобил интернетга эга 100 та давлат сафини тарк этди. Бу ҳақда рейтингни тузган Ookla компаниясига таяниб, “Известия” хабар берди.
"Рейтинг маълумотлари Россияда уяли алоқанинг ёмонлашганини кўрсатмайди. Айрим мамлакатларда ва умуман дунёда тезликнинг ўсиши 5G нинг жаҳон бозорига кенг миқёсда киритилиши натижасидир. Ҳозирда Россия Федерациясида ишламаётган бешинчи авлод тармоқлари 4G ва LTEга қараганда тезроқдир”, — дейди компания мутахассиси.
Сўнгги бир йил ичида Россия интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон (99-ўрин), Индонезия (100-ўрин) ва Тунис (101-ўрин)дан ортда қолди. Энг тез мобил интернетга эга давлатлар - Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар ва Қувайтдир.
Таққослаш учун, БААдаги интернетга кириш ўртача тезлиги деярли 325 Мбит /с ни ташкил қилади, Россияда эса 24 Мбит/с гача.