Сирдарёда бюджетдан миллиардлаб маблағ ажратилмоқда: тафсилотлар

Аввалроқ прокуратура биноси  ва радарлар  учун маблағ ажратилганди. 

Жамият
21 декабрь 2023 йил
Сирдарёда бюджетдан миллиардлаб маблағ ажратилмоқда: тафсилотлар

Сирдарёда вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев 20 декабр куни маблағ ажратиш бўйича икки фармойишни имзолади. 

Биринчи фармойиш Гулистон шаҳри "Баркамол авлод" болалар мактаби биноси ташқи коммуникациясини қуриш учун Республика бюджетидан ажратилган 1,7 млрд. сўм ҳисобидан Сайҳунобод туманига 500 миллион сўм, Сардоба туманига 1,2 млрд. сўм ажратишни назарда тутади.

Иккинчи фармойишда Оқолтин тумани "Саҳоват" МФЙда жойлашган 14-мактабни мукаммал  таъмирлаш натижасида юзага келган  3.2 млрд сўм кредиторлик қарзларини ёпиш белгиланган. Ушбу мактаб Сардоба сув омборида юзага келган фавқулодда ҳолат оқибатида зарар кўрган. 

Маблағ ҳомийлар ҳисобидан, Сирдарё вилояти ҳокимлиги махсус ғазнасига келиб тушган пулдан берилади. 

Аввалроқ Акмалжон Маҳмудалиев прокуратура биноси  ва радарлар  учун маблағ ажратиш бўйича уч фармойишни имзолаганди.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+