Колорадо суди Трампнинг сайловларда қатнашишини тақиқлади
Бу Трамп тарафдорларининг Капитолийга бостириб кириши билан боғлиқ.
Колорадо штати суди Доналд Трампга президентликка номзодини қўйишини тақиқлади.
АҚШнинг Колорадо штати Олий суди собиқ президент Доналд Трампни 2021 йил 6 январ воқеаларида унинг тарафдорлари Капитолийга бостириб киргани сабаб, 2024 йилда АҚШ президентлигига номзодлар рўйхатидан чиқариб ташлаш ҳақида қарор чиқарди.
Қарорга кўра, Доналд Трамп АҚШ тарихидаги президентликка номзоди тақиқланган биринчи шахс бўлди, у “қўзғолон” билан шуғулланган амалдорларнинг давлат лавозимларини эгаллашини тақиқловчи камдан-кам қўлланиладиган конституциявий қоидага кўра Оқ уйни эгаллаш ҳуқуқига эга эмас.
Суд 4:3 нисбат овоз билан даъвогарнинг “АҚШ ҳукуматига қарши зўравонликни қўзғатишдаги” роли туфайли сайлов бюллетенига чиқишини тақиқлайди, деб топди.
Суд қарори фақат Колорадода 5 март куни бўлиб ўтадиган Республикачилар партиясининг праймеризларига тааллуқлидир, бироқ бу қарор Трампнинг 5 ноябрда бўлиб ўтадиган умумий сайловдаги обрўсига ҳам таъсир қилиши мумкин.
Қарорнинг кучга кириши кейинги ой апелляция берилгунга қадар кечиктирилди.
Трамп сайловолди кампанияси суд қарорини нотўғри ва нодемократик деб атади ва АҚШ Олий судига шикоят қилинишини айтди.
Бошқа штатларда Трампни сайлов бюллетенидан четлатиш бўйича аввалги бир неча уринишлар муваффақиятсизликка учради.