Самарқанддан ўтувчи катта йўлларга радарлар қўйилади
Қурилмалар ЙТҲлар ва тирбандликни олдини олиш мақсадида қўйилиши таъкидланган.
Жамият
19 декабрь 2023 йил
Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи катта йўлларга радарлар қўйилади.
Бу бўйича туман ҳокимининг фармойиши эълон қилинди.
Унга кўра, туман ҳудудидан ўтувчи маҳаллий ва халқаро автомобил йўлларидан тезлик ва қоидабузарликни аниқловчи, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қурилмалар ўрнатилади.
Радарлар жумладан, Олмаота—Тошкент—Термиз, Самарқанд—Ғузор йўлларида, "Samarkand Touristic Center" МЧЖ ҳудудларида ЙТҲлар ва тирбандликни олдини олиш мақсадида қўйилади.
Аввалроқ йўллар бўйидаги мактаблар олдида радарлар қўйилиши маълум бўлганди.