Сурхондарёда театрлар учун бюджетдан 600 млн. сўм ажратилади
Маблағ вилоят бюджети захира жамғармаси ҳисобидан тақдим этилади.
Маданият
16 декабрь 2023 йил
Сурхондарё вилояти ҳокими фармойиши билан театрларга 600 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилади.
Бугун, 16 декабр куни эълон қилинган ҳужжатда вилоят Мусиқали драма театрига 300 миллион сўм, Қўғирчоқ театрига ҳам 300 миллион сўм берилишини назарда тутилган. Мазкур фармойишга Президентнинг 2017 йил августдаги видеоселектор йиғилишидаги кўрсатмалари асос сифатида келтирилган.
Маблағ вилоят бюджети захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан тақдим этилади.
Аввалроқ Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ҳам қўғирчоқ театри учун 300 млн. сўм ажратганди.