platina.uz

Қишга етарлича тайёргарлик кўрилганми?

Ҳозир энергетика соҳаси 24 соатлик иш режимига ўтказилган.

Жамият
14 декабрь 2023 йил
Қишга етарлича тайёргарлик кўрилганми?

Қор ёғиб, совуқ кунлар тушиши билан энергетика тизими асосий муҳокама мавзусига айланди. Жамоатчиликнинг саволи битта: қишга етарлича тайёргарлик кўрилганми?

Бунга жавобан қуйидаги рақамларни келтириш мумкин: республика бўйича жами 100 та юқори кучланишли подстанция, 11,5 мингта трансформатор ва 34 минг километр тармоқлар янгиланди.

675 мегаваттга тенг янги қувватлар ишга туширилди, йил охиригача яна 1997 мегаваттли 8 та йирик электр станцияси иш бошлайди.

Аҳоли ва корхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида қўшимча 5 миллиард куб метр кафолатли газ манбалари ҳал қилинди. Ерости омборларида етарлича газ захираси жамланди.

Ҳозир энергетика соҳаси 24 соатлик иш режимига ўтказилган. Масъул ташкилотлар барча муаммони ўша заҳоти ечиш учун шай ҳолатга келтирилган. Қарийб 7 минг 200 нафар ходимни ўзида жамлаган 1 минг 691 та бригада туну кун ишламоқда.

Қишнинг биринчи совуғи тушгандан сўнг, эътирозлар ҳам кўпайди, чунки тизимга юкламалар ошиб кетди. Масъул ходимлар 24 соат, туну кун халқимизга хизмат қилишмоқда, минглаб инсонлар қаҳратон совуқда, авария бўлган ёки муаммо чиққан жойда ишлаяпти. Барча ҳаракатлар аҳолининг муаммосини тезда ҳал қилиш учун йўналтирилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+