"Ўзбекистон темир йўллари"да тайинловлар амалга ошди
Жумладан, Зуфар Нарзуллаев бошқарув раиси лавозимига тайинланди.
"Ўзбекистон темир йўллари" раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди.
Жумладан, Нарзуллаев Зуфар Ғиясович – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси лавозимига тайинланди. У июл ойида бошқарув раиси в.б лавозимига тайинланганди. Ундан аввал ташкилотга Ҳуснутдин Хасилов раҳбарлик қилган.
Рахметов Хикматулла Нарзуллаевич – бошқарув раисининг трансформация, рақамлаштириш ва молия бўйича биринчи ўринбосари лавозимига;
Хасилов Хуснутдин Нуриддинович – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бош муҳандиси лавозимига;
Камилджанов Абдумалик Абдувахитович – бошқарув раисининг ташишлар ва логистика бўйича ўринбосари лавозимига;
Ризаев Элёр Абдумаликович – бошқарув раисининг темир йўл объектларини таъмирлаш ва қуриш бўйича ўринбосари лавозимларига тайинланди.