Байденга нисбатан импичмент бўйича тергов маъқулланди

Ташаббусни тўққиз нафар республикачи аъзоси қўллаб-қувватлади, тўрт нафар демократ қарши чиқди.

Жаҳон
13 декабрь 2023 йил
Байденга нисбатан импичмент бўйича тергов маъқулланди

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг регламентлар қўмитаси президент Жо Байденга нисбатан импичмент бўйича тергов ўтказишни маъқуллади.  Жараён қўмитанинг Youtubeдаги каналида трансляция қилинди.

Ташаббусни қўмитанинг тўққиз нафар республикачи аъзоси қўллаб-қувватлади, тўрт нафар демократ бунга қарши чиқди. 

Ҳужжат Вакиллар палатасининг Назорат ва ҳисобдорлик, даромадлар ва харажатлар ҳамда суд-ҳуқуқ қўмиталари “Вакиллик палатасида Байденга импичмент эълон қилиш учун етарли асослар мавжудлигини текшириш доирасидаги жараёнларни давом эттиришга” таклиф қилади.

Республикачилар назорати остидаги палата 13 декабр куни резолюцияга умумий овоз беришни режалаштирган.

Май ойи бошида бир гуруҳ республикачи конгрессменлар Бош прокурор Меррик Гарленд ва ФҚБ директори Кристофер Рейга очиқ хат йўллаганди. Унда парламент аъзолари Байденнинг Барак Обама раҳбарлигида (2009–2017) вице-президент бўлиб ишлаган даврида коррупцион схемаларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида маълумот олганликларини билдиришган. Республикачиларнинг фикрича, Байденлар оиласи хорижлик тадбиркорлардан камида 20 миллион доллар олган.

New York Post газетаси Америка президенти Хантер Байден ўғлининг ноутбукидан олинган электрон хатларга таяниб, амалдаги давлат раҳбари кичик Байденга Украинада бизнес юритишда ёрдам берганини ёзганди. 

Сентябр ойида Вакиллар палатаси собиқ спикери Кевин Маккарти президентга импичмент эълон қилинишига сабаб бўлиши мумкин бўлган расмий тергов ўтказишни буюрган. Унинг сўзларига кўра, Республикачилар тергови Байден америкаликларга оила аъзоларининг бизнеси ҳақида билмаслиги ҳақида ёлғон гапирганини кўрсатди. Washington Post газетасининг ёзишича, Маккарти ўрнига спикер сифатида келган Майк Жонсон импичмент жараёнини бошлаш учун етарли асос кўрмаяпти.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+