Тошкент вилоятида турли харажатлар учун 31 млрд. сўмдан ошиқ пул ажратилди
Аввалроқ Қуйи Чирчиқда жойлашган маҳалладаги кўзбўямачиликлар ҳақида хабар берилганди.

Тошкент вилоятида маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 31 млрд. 655 миллион сўм маблағ ажратилди. Бу ҳақда Халқ депутатлари вилоят кенгаши қарори қабул қилинган.
Жумладан, Нурафшон шаҳрида амфитеатр биносини қуриш учун 15 млрд. сўм пул берилади.
Чиноз туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактаби биносини реконструкция қилиш учун ҳам шунча маблағ берилади. Нурафшон шаҳрида жамоатчилик эҳтиёжи учун олинган 3 та тураржой ва ер майдонлари бўйича зарарни қоплашда товон пуллар учун 913 миллион сўм ажратилади.
Бироз аввал вилоятнинг Қуйи Чирчиқ туманидаги Кўксарой маҳалласидаги кўзбўямачиликлар ҳақида хабар берилганди. Унда абгор ички кўчалар ва ичимлик суви муаммоси кўтарилган.
Аввалроқ ушбу вилоят ҳокими Зойир Мирзаев хизмат машиналари учун бюджетдан 1,3 млрд. сўм ажратганди.
