platina.uz

Зойир Мирзаев машина сотиб олиш учун 1,3 млрд. ажратди

Мирзаев 30 октябр куни ҳам бюджетдан катта пул ажратганди. 

Иқтисод
15 ноябрь 2023 йил
Зойир Мирзаев машина сотиб олиш учун 1,3 млрд. ажратди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев хизмат машиналари учун бюджетдан 1,3 млрд. сўм ажратди. Бу бўйича ҳокимнинг тегишли фармойиши эълон қилинди.

Унга кўра, ушбу маблағга вилоят ҳокимлиги учун икки дона, Юқори Чирчиқ ҳокимлигига бир дона хизмат машинаси сотиб олинади.

Пуллар вилоят маҳаллий бюджети 2023 йил 3-чорак якунлари бўйича шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратилади.

Аввалроқ Зойир Мирзаев 30 октябр куни бюджетдан миллиардлаб маблағ ажратгани маълум бўлганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+