Ню-Йоркдан Тошкентга учаётган самолёт Россияда фавқулодда қўндирилди

Самолётда зўравонлик содир этилгани хабар берилган. 

Жамият
11 декабрь 2023 йил
Ню-Йоркдан Тошкентга учаётган самолёт Россияда фавқулодда қўндирилди

Ню-Йоркдан Тошкентга учаётган Uzbekistan Airways  авиакомпанияси ҳаво кемасида зўравонлик қилган йўловчи туфайли Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.

Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. 

Ҳодиса 11 декабр куни Тошкент вақти билан 07:35 да HY102 Ню-Йорк – Тошкент рейсида содир бўлди. Boeing 787 ҳаво кемаси сардори йўналиш бўйлаб муқобил аэродромга қўнишга қарор қилди.

Бортдаги муаммо ҳақида радиоалоқа орқали хабар берилди. 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси полиция ходимлари томонидан рейсдан ечилди, дейилади хабарда.

Керакли процедуралар амага оширилгач, ҳаво кемаси белгиланган аеропортга парвозни давом эттиради.

Рейснинг Тошкентга етиб келиши Тошкент вақти билан 13:00 га белгиланган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+