Жиззахда Энергетика вазирлиги учун салкам 10 гектар ер берилди
Бунинг учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бу ерлар саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилди.
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги 9,54 гектар ер қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилиб, туман ҳокимлиги захирасига олинди ва давлат мулки сифатида рўйхатдан ўтказилди.
Халқобод маҳалласидаги бу ер майдони қуввати 550 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилди.
Президент 2023 йил 8 ноябрда “Жиззах вилоятида қуввати 550 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаганди.
Унга кўра, Ўзбекистон номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Туркиянинг CENGIZ ENERJI SAN.VE TIC A.Ş. ва Cenergo МЧЖ билан "Жиззах вилоятида қуввати 550 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.
Бунинг учун дастлабки баҳолаш бўйича жами 500 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилади.