Сирдарё ҳокими прокуратура ва радарлар учун пул ажратди
Жумладан, вилоят прокуратураси қўшимча мебел ва кондиционерлар билан таъминланади.
Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев прокуратура биноси ва радарлар учун маблағ ажратиш бўйича уч фармойишни имзолади.
Жумладан, Гулистон шаҳрида хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида SOS тезкор чақирув қурилмаларини ўрнатиш харажатларига 190 миллион сўм ажратилади. Маблағ вилоят маҳаллий бюджетининг III чорагида орттирилган пуллардан берилади.
Яна бир фармойиш билан вилоят прокуратурасини қўшимча мебел ва кондиционерлар билан таъминлашга пул берилади. Маблағ миқдори 110 млн. сўмни ташкил этади.
Учинчи фармойиш йўлларда қоидалар бузилганини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларни харид қилиш учун 1 миллиард сўм ажратишни назарда тутади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда Сардоба сувомбори сабаб пул ажратилганди.