Сирдарё ҳокими ҳарбий қисмдаги бахтсиз ҳодиса сабаб миллиардлар ажратди

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 22 октябр куни содир бўлган портлашда  16 киши жароҳатланганди.

Жамият
11 ноябрь 2023 йил
Сирдарё ҳокими ҳарбий қисмдаги бахтсиз ҳодиса сабаб миллиардлар ажратди

2022 йил октябр ойида Сирдарё туманидаги ҳарбий қисмда содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабаб аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларга зарар етган.

Сирдарё вилояти ҳокими фармойиши билан ушбу муассасаларга 3,9 млрд. сўм ажратилади.

Маблағлар Республика бюджети захира жамғармаси ва вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Обод қишлоқ" жамғармасига ўтказилган пуллар ҳисобидан ажратилади. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 22 октябр куни содир бўлган портлашда  16 киши жароҳатланган, 3742 та турар ва нотурар жойларнинг томи, шифти, дераза ва эшик ромларига қисман талафот етган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+