platina.uz

Истанбул саёҳат қилиш учун топ-50 шаҳарлар рўйхатига кирди

Шаҳарнинг музейлари,  ҳашаматли бинолари ва таомлари алоҳида эътироф этилди. 

Жамият
1 декабрь 2023 йил
Истанбул саёҳат қилиш учун топ-50 шаҳарлар рўйхатига кирди

Истанбул “Travel + Leisure” (T+L) нинг “2024 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 та шаҳар” рўйхатига киритилди ва келгуси йил учун тавсия этилган саёҳат маскани деб тан олинди.

Шаҳарнинг жўшқин муҳити ва диққатга сазовор жойлари меҳмонларга унутилмас таассуротларни тақдим этади.

T+L сайёҳлик журнали “2024 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 та жой” рўйхатини тузиб, унда ўз муҳаррирлари эътиборини тортган ва келгуси йил учун саёҳатларини режалаштиришга илҳомлантирган йўналишлар, шаҳарлар ва тажрибаларни намойиш этди.

Оммага камроқ маълум бўлган ва Истанбул каби дунёдаги энг машҳур сайёҳлик йўналишларини қамраб олган мазкур рўйхат, қизиқувчан саёҳатчиларни дунёмизни янгича йўллар билан ўрганишга илҳомлантиради.

Йигирмадан ортиқ сайёҳлик мутахассислари шахсий тажрибаларига асосланиб, элликта йўналиш рўйхатини туздилар. Тавсиялар қуйидаги тоифаларга ажратилган: “Сув остига шўнғиш”, “Озиқ-овқат ва ичимликлар”, “Катта шаҳар ҳаяжонлари”, “Сувдаги лаҳзалар”, «Табиатсеварлар», “Соҳил ҳислари” ва “Саргузаштсевар саёҳатчилар”.

Икки қитъада ўтмиш ва бугунни уйғунлаштирган Истанбулнинг замонавий текстураси уни “2024 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 та жой”нинг “Катта шаҳар ҳаяжонлари учун” туркумидаги энг яхши саёҳат йўналишларидан бири деб топилди.

Тарихий бинолари, кўп маданиятли тузилмасини акс эттирувчи архитектураси, жонли маданият ва санъат муҳити, ҳайратланарли ва ўзига хос дидлари ва харид қилиш учун кенг кўламли танловлари билан сон-саноқсиз тажрибаларни тақдим этувчи дунёдаги энг машҳур шаҳарлардан бири бўлган Истанбул T+L мақоласида батафсил ёритилди.

Мақолада машҳур архитектор Рензо Пиано томонидан Босфор бўғозининг жўшқин сувларидан илҳомланган ҳолда лойиҳалаштирган Истанбул Модерн, Истанбул расм ва ҳайкалтарошлик музейи ва Истанбул ярим оролига ҳам тўхталиб ўтилган. Шунингдек, унда Истанбулнинг ҳашаматли турар-жой бинолари, нафис таом лаззатлари, ажойиб меҳмонхоналари, замонавий санъат ва маданият марказлари, Мишелин юлдузли ресторанлари ва кўплаб харид қилиш масканлари билан замонавий шаҳар эканлиги таъкидланган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+