“Док-1 Макс” ишини кўриб чиқиш вақтинча тўхтатилди
Бунга жиноятга алоқадор янги шахслар тергов органи томонидан айблангани сабаб бўлди.
Тошкент шаҳар судида биринчи инстанцияда кўрилаётган “Док-1 Макс”ка оид жиноят ишини кўриш 1 ойлик муддатга тўхтатилди.
Бунга жиноятга алоқадор янги шахслар тергов органи томонидан айблангани сабаб бўлди. Олий судга кўра, 2023 йил 1 декабр куни Жиноят-процессуал кодексининг 416 ва 417-моддалари тартибида ажрим чиқарилиб, жиноят ишига тегишли айрим ҳужжатлар айбловни тўлдириш ва бошқа шахсларни айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш билан боғлиқ қўшимча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун терговга юборилди.
65 нафар боланинг ўлимига сабабчи деб тахмин қилинаётган “Док-1 Макс” сиропи бўйича суд жараёни бир неча ой давомида кўриб чиқилаётган эди.