Исроил Байденнинг илтимосини рад этди

Икки давлат етакчилари ўзаро мулоқот ўтказган. 

Жаҳон
8 ноябрь 2023 йил
Исроил Байденнинг илтимосини рад этди

АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхудан Ғазо секторидаги жангларни вақтинча тўхтатишни сўраганини маълум қилди. Аммо Исроил томонининг жавоби ижобий бўлмаган. 

Axios нашри аввалроқ  ёзишича, Нетаняху билан телефон суҳбатида Америка етакчиси гаровга олинганларнинг бир қисмини озод қилиш учун уч кунлик сулҳ эълон қилишни таклиф қилган.

Оқ уйнинг билдиришича, душанба куни бўлиб ўтган суҳбат чоғида Қўшма Штатлар ва Исроил етакчилари Ғазо секторида гуманитар мақсадларда “тактик паузалар” ва гаровга олинганларни озод қилиш масаласини муҳокама қилган.

Нетаняху ҲАМАС томонидан гаровга олинган барча исроилликларни озод қилмасдан туриб, сулҳга эришиш мумкин эмаслигини айтиб, вақтинчалик сулҳ ҳақидаги таклифни рад этган. 

Маълумотларга кўра, ҲАМАС қўлига икки юз нафарга яқин исроиллик қолмоқда. Улар 7 октябр кунги ҳужум натижасида қўлга олинган. 

Исроил эса Ғазони бомбардимон қилишда давом этмоқда. Ғазодаги тиббий бошқарма маълумотига кўра, қурбонлар сони ўн минг кишидан ошиб кетди. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+