Туркия филмлари Испанияда тақдирланди

Дунёнинг тўқсон мамлакатидан 3 мингдан ошиқ филмлар ғолиблик учун беллашди. 

Жамият
30 ноябрь 2023 йил
Туркия филмлари Испанияда тақдирланди

Испаниянинг Валенсия шаҳрида ташкиллаштирилган 35- Жаҳон Туризм фильми тақдирлаш маросимида Туркиянинг тарғибот фильмлари 3 категорияда тақдирланди.

Туркияни халқаро майдонда танитиш мақсадида Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Туркия Туризмни тарғиб этиш ва ривожлантириш агентлиги (TGA) томонидан тайёрланган “Go Türkiye, Go to Nature” фильми “Мамлакатлар” номинациясида иккинчи ўринни эгаллади.

“Istanbul is The New Cool” фильми “Шаҳарлар” номинациясида учинчиликни, “Go Türkiye, Regions” фильми эса, “Минтақалар” йўналишида бешинчи ўринни эгаллади.

Туркиянинг Мадриддаги Маданият ва тарғибот идорасидан олинган маълумотга кўра, 1989 йилда ташкил этилган Халқаро Туризм Фильми Фестиваллари Қўмитаси (СIFFТ) томонидан бериладиган мукофотлар учун бу йил 90 дан зиёд давлатдан 3 мингдан ортиқ туризм фильмлари ғолиблик учун беллашаётгани маълум қилинди.

Бирлашган Миллатлар Жаҳон Туризм Ташкилоти (UNWТО) ва Европа Саёҳат Комиссияси (EТС) каби туризм соҳасидаги етакчи ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланадиган туризм фильмлари фестивалида сайёҳлик рекламалари, реклама акциялари ва ижтимоий медиа видеороликлари иштирок этади.

Туризм соҳасида катта обрўга эга бўлган фестивалда Туркия лойиқ кўрилган мукофотларни, Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда TGA номидан Мадрид Маданият ва тарғибот атташеси Ҳале Ялчинер қабул қилди.

 

 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+