Метрода кафтни сканер қилиш орқали тўлов қилиши имконияти яратилди
Ушбу амалиёт синов тариқасида ишга туширилмоқда.
Жамият
30 ноябрь 2023 йил
Метрода кафтни сканерлаш орқали тўлов қилиш йўлга қўйилмоқда.
Ушбу амалиёт илк марта синов тариқасида Тошкент метрополитенининг “Халқлар дўстлиги” бекатида ишга туширилди. Бунда кафт сканер устига тутилади ва тизим идентификация қилади ва автоматик тарзда тўлов ечиб олинади.
Бунинг учун ATTO дастури орқали шахсий маълумотларни киритиш зарур. Жамоат транспорти фойдаланувчилари учун мобил илова ҳам ишга туширилган. Мобил илова орқали виртуал карта очилиб, пул маблағи билан тўлдирилади. Шундан сўнг тўлов учун кафт кифоя қилади ва ҳеч қандай интернетсиз, карта ёки QR-кодли чекларсиз тўловни амалга ошириш мумкин бўлади.